Duration 19:57

Эски Тошкент тарихи | Toshkent tilsimlari

43 962 watched
0
454
Published 5 Feb 2021

"Тошкент тилсимлари" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали ЭСКИ ТОШКЕНТ (Юқори Тошкент) – қадимда Шош вилоятига қарашли шаҳар номи. Тошкент вилоятининг ғарбида, Сирдарёнинг ўнг қирғоғида, ҳозирги Чиноз ва Нўғайқўрғон оралиғида, «Пахта» темир йўли бекатида, Чирчиқ бўйидаги баланд текисликда жойлашган. Қадимда «Иско Тошканд» деб аталган («Иско» суғдча – «юқори»), рус муаррихи П.И.Пашинонинг ёзишича, қадимий шаҳар ўрнида битта кўча бўлиб, у Қаюмарс деб аталган. Чоризм истилосидан кейин Эски Тошкент ҳудуди Чиноз тумани таркибига киритилган. ШУТУРКЕТ, Уштуркат – Чочдаги қадимий шаҳарлардан бири. Парак (Чирчиқ) дарёси кечувида, Буюк ипак йўлида бунёд этилган. Араб географлари асарларида (10-аср) Шутуркет йирик, яхши мустаҳкамланган «чиройли тимлари – ёпиқ бозорлари бўлган» шаҳар сифатида қайд этилган. Чоч давлатида у катталиги жиҳатидан Бинкат ва Харашкат (Қанқа)дан сўнг учинчи мавқени эгаллаган. Шутуркет харобалари Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, Тошкентдан 50 км ғарбда Эски Тошкент номи билан сақланган. 1900 йил В.В.Бартольд уни Шутуркет харобаси эканлигини аниқлаган. Г.В.Григорьев (1934) тадқиқ этган. Ривоятларга кўра бу жой Чоч пойтахти ва қадимги баҳодир Тош қароргоҳи бўлган. Шаҳарнинг бунёд этилган аниқ вақти номаълум. Ҳозирги Шутуркет харобалари Чирчиқ суви ювиб кетиши оқибатида анча вайрон бўлган. Фақат 10–13-аср бошларига оид ўрта аср кварталлари сақланиб қолган. Шутуркетдан сирланган сопол идишлар, кўплаб шиша буюмлар топилган. Шаҳарда ҳаёт 13-аср бошида мўғуллар истилоси натижасида барҳам топган.

Category

Show more

Comments - 57